2024/07/03 by Раҳимова, Шахноза
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/2-121
Ушбу мақолада ҳаётнинг турли соҳаларига медианинг таъсири, шунингдек, Ўзбекистонда шахснинг медиакомпитентлигини шакллантириш масалалари ёритилган бўлиб, Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимида медиатаълимдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда мактабгача таълим муассасаси, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юртларидаги ўқувчи-ёшларни медиага нисбатан компитенцияларига алоҳида урғу берилган. Бундан ташқари мақолада медиакомпитентликни ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий ва информацион омиллар таҳлили, медиатаълим бўйича файласуф олимларнинг тажрибалари, тадқиқот таҳлиллари ва медиатаълимнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Мақолани якуний қисмида жамиятимизнинг турли қатламларига мансуб аҳолига тезкор ахборотлар билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш, медиасаводхонлигини ошириш ва медиаиммунитетини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган.