vix.ing · top · new · best · stats · spec

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2023/05/03 by ЁДГОРОВА, Ш.Х.

paper · doi:10.34920/eif/vol_2022_issue_11_4

Abstract

Халқаро майдондаги рақобат курашида компанияни жойлаштириш ўрни ва ўзини тўғри тарғиб этишнинг усули муваффақиятнинг асосий омиллари ҳисобланади. Молиявий бошқарувнинг айнан шу тамойилига амал қилган ҳолда, Бостонда дунё миқёсидаги жамоа сармоясига эга молиявий компаниялар, Шимолий ва Жанубий Каролинада тўқимачилик компаниялари, Германиянинг жанубида юқори самарали автомобиль компаниялари, Италиянинг шимолида харидоргир пойафзал ишлаб чиқарувчи компанияларнинг кластерлари ташкил этилган. Бундай кластерлар миллий, минтақавий ва жаҳон иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятига айланди ва юқори рақобатбардошлигини кўрсатди. Мамлакатимизда ҳам мустақиллик даврида қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, чет эл сармоялари иштирокида замонавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусий мулкка асосланган корхоналар ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда. Натижада шаҳар ва қишлоқларда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган саноат тармоқлари барпо этилиши ҳисобига ички бозор талаблари таъминланиб, маҳсулотларнинг бир қисми жаҳон бозорига экспорт қилинмоқда. Бу эса Ўзбекистон енгил саноати корхоналари олдига жаҳон бозорида рақобатбардошликни янада ошириш вазифасини қўймоқда.

Related