2024/07/03 by Сулейманова, Гулноза
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/2-127
Ушбу мақолада Олий таълим муассасаларида талабаларнинг замонавий билимларини шакллантиришда, керакли маълумотларни етказишда хизмат кўрсатиш фаолиятининг юқори даражада олиб бориш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш усуллари кўриб чиқилди. Талабаларнинг ахборот маданиятини тарбиялашда университет кутубхоналарининг ўрни бор. Ахборот ва уни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш, Электрон кутубхона тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш мақсадида талабалар ўртасида сўров ўтказилди ва талабалар учун ахборот тайёрлашнинг истиқболли йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, университетда электрон кутубхона тизимларини жорий этиш зарурати, улардан ўқув жараёнида фойдаланиш усуллари, фойдаланувчиларни улар билан ишлашга жалб қилиш ҳақида маълумотлар берилган.