vix.ing · top · new · best · stats · spec

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ИЖТИМОИЙ МАҚОМИ ВА ҲУҚУҚИЙ РЕЖИМИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ

2025/06/30 by САИДОВ, Акмал, ОҚЮЛОВ, Омон

paper · doi:10.34920/dhr.2025.1.040

Abstract

Мазкур илмий мақолада муаллифлар сунъий интеллектнинг ҳуқуқий режими ва ижтимоий мақоми тўғрисида қатор ўзига хос мушоҳадаларни баён этишган. Жумладан, сунъий интеллектнинг ҳуқуқий режимига кўра инсонга кўмакчи, ҳамкор ва инсондан мустақил равишда мавжуд бўладиган ўзига хос субъект сифатидаги ҳолатини асослантирувчи ҳуқуқий конструкциялар мавжудлиги қайд этилиб, ҳуқуқшунос олимлар томонидан уларнинг ҳуқуқ субъекти сифатида тан олиниши ёхуд инкор этилиши билан боғлиқ қарашлар таҳлил қилинган. Сунъий интеллектнинг ҳуқуқий режими билан боғлиқ равишда унинг жамиятдаги ўрни масаласи ҳам муҳокама қилинган. Унда асосий диққат-эътибор сунъий интеллектнинг ижтимоийлашуви шарт-шароити ва жараёнига қаратилган. Ушбу жараённи стихияли ва тасодифлар асосида эмас, балки дастурий таъминот соҳасида ҳам, ижтимоий қадриятлар соҳасида ҳам қатъий, мақсадли, тизимли тарзда амалга ошириш зарурати асослантириб берилган. Бу ҳолат сунъий интеллект билан инсон ўртасидаги оптимал муносабатлар пойдеворини вужудга келтириши таъкидланган.

Related