2024/05/07 by ЮНУСОВ, Ҳайдарали
paper · doi:10.34920/dhr.2023.3.028
Мақолада инсоннинг мурожаат қилиш ҳуқуқи масалалари ёритилган. Унда Европа, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Африка, Осиё, араб дунёси, МДҲ ва Марказий Осиёда жойлашган мамлакатларнинг конституциялари таҳлил қилинган. Мақолада мурожаат қилиш ҳуқуқининг аҳамияти, объектлари ва субъектлари, уни амалга ошириш шакллари, усуллари, кафолатлари ва тартиб таомилларига оид конституциявий ҳолатлар батафсил таҳлил қилинган. Хорижий мамлакатлар конституцияларидаги ўхшаш ҳолатлар умумлаштирилган, фарқли жиҳатлар алоҳида изоҳланган. Шунингдек, муаллиф томонидан халқаро ташкилотлар органларига мурожаат қилишнинг конституциявий асослари кўрсатиб ўтилган ҳамда унинг Ўзбекистон учун аҳамияти ёритиб берилган. Муаллиф илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида Ўзбекистон миллий қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиққан.