2025/01/29 by Мамасиддиқова, Комила
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/3-138
Мақола болалар китобхонлигини ривожлантириш вазифасини муҳокама қилишга қаратилган ҳамда мазкур вазифани ҳал қилишда психологиянинг ўрни қанчалик муҳим эканлиги қатор тажриба ва маълумотлар асосида исботлаб берилган. Техника ривожланган ҳозирги замонда инсоният маънавияти жуда қашшоқлашиб, болалар ўқишга қизиқишни йўқотдилар. Мутолаа – мия учун энг яхши машқ. Китоб мутолааси ҳар доим инсонни психологик жиҳатдан ноёб фикрлар туғилишига, диққатни жамлашига, тасаввурни бойитишига ёрдам берган. Чет тилларини осон ўрганишга, нутқ маҳоратини яхшилашга, стрессни камайтиришга, сўз бойлигини оширишга ёрдам берган. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари эса уларнинг ўзаро муносабатларини яхшилашга хизмат қилган.