vix.ing · top · new · best · stats · spec

Бухоро музейининг кутубхонаси. тарихи, коллекцияси ва таҳлил

2024/07/03 by Джураев, Шерали

paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/2-129

Abstract

Ушбу мақола Бухоро давлат музей-қўриқхонаси таркибида мавжуд бўлган Кутубхона, унинг тузилиши, таркиби, китоб, газета ва журнал коллекциялари, уларнинг муассаса фондига қабул қилиниши билан боғлиқ қизиқарли фактлардан иборат. Дастлаб ташкил этилган кутубхона музейнинг қўлёзмалар фонди билан таркибан битта бўлиб, ушбу ҳолатнинг музей экспонатларига кўрсатган салбий таъсири танқид остига олинади. Музей кутубхонаси бой коллекциядан иборат бўлиб, китобларининг умумий сони 5 минг нусхадан ошади, уларнинг қайси фан соҳаларига тегишлилиги, қайси даврда йиғилган, китобларнинг сайёр кўргазмалари ҳақида ҳам маълумот берилади. Шунингдек, музей кутубхонасидан ўрин олган даврий матбуот, музей билан боғлиқ журналлар ва улардаги илмий мақолалар таҳлил қилинади.

Related