2024/07/03 by Махмудов, Мирали
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/2-126
Ушбу мақола ўқиш қобилиятлари билан боғлиқ ижтимоий муаммолар мажмуасини ўрганишга бағишланган. Мақолада эксперт олимларнинг фикрлари ва ЮНЕСКО ташкилотининг ушбу йўналишдаги позицияси келтирилган бўлиб, унга аҳолининг ўқиш маданиятини ўрганиш бўйича кенг кўламли социологик тадқиқотлар натижалари берилган. Аҳолининг турли табақалари ўртасида ўқиш маданияти даражасини аниқлаш учун республикамизда бундай тадқиқотлар ўтказиш, индикатив омилларни аниқлаш зарурлиги кўрсатилган.