2022/12/29 by Рустамова, Камола
paper · doi:10.34920/2181-8207/2022/4-039
Мақолада ахборот-кутубхона марказларида ўлкашунослик ишларини олиб бориш юзасидан маълумотлар берилган. Ўлкашунослик фаолиятининг бир қисми бўлган кутубхоналарнинг ўлкашунослик фаолияти – аввало матбуот асарларида, шунингдек кутубхона фондларида мавжуд бошқа материаллар (босма нашрлар, аудиовизуал материаллар, электрон ресурслар, нашр қилинмаган ҳужжатлар)да акс эттирилган аниқ бир жой (ўлка) ҳақидаги билимларни аниқлаш, тўплаш ва тарқатишга қаратилган фаолияти ҳисобланади.