vix.ing · top · new · best · stats · spec

Ижтимоий фанлар соҳасида замонавий тадқиқотлар этикаси: Ўзбeкистон контeкстуал таҳлили

2024/04/05 by Миркасимов, Бахром

paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/1-106

Abstract

Сўнгги йилларда ижтимоий фанлар соҳасида тадқиқот этикасига бўлган қизиқиш тобора ортиб, бу борада субъект сифатидаги шахсларнинг ҳуқуқлари муҳофазаси ва уларнинг бирламчи тадқиқот жараёнида маънавий зарардан ҳимояланиши масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақола ҳозирда Ўзбекистонда ижтимоий фанлар бўйича олиб борилаётган бирламчи замонавий тадқиқотларнинг қайси ахлоқий меъёрлар ва усуллар асосида амалга оширилаётганини ўрганишга қаратилган. Хусусан, ижтимоий тадқиқотлар доирасида шахсларнинг субъект сифатида иштирок этишини тартибга солувчи халқаро ёки миллий андозаларнинг самараси юзасидан натижалар баён этилади. Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар ижтимоий фанлар шароитида ахлоқий ва тадқиқот этикаси кодексини тартиб-қоидаларини қўллаш билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинади.

Related