2024/04/05 by Носиров, Ўктам
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/1-112
Илмий мақолада, маданият моддий ва маънавий бойликларни яратиш, уларни асраш, сақлаш, келажак авлодларга етказиш билан боғлиқ бўлган доимий, узлуксиз, онгли ижодий фаолият эканлиги, кишилик жамиятининг том маънодаги ибтидоси, инсониятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан бири. Ёзув фикрни муайян вақт давомида сақлаш эҳтиёжи келиб чиққан, мулоқот учун уни тил воситасида етказиш имконияти етарли бўлмай қолган пайтда пайдо бўлганлиги, ёзув бир тилда қабул қилинган, товушлар ва сўзларнинг мақсадини бир кишидан иккинчисига етказишга хизмат қиладиган шартли белгиларни моддий асосга мустаҳкамлаш тизими сифатида ёзувнинг ва мутолаанинг пайдо бўлиши ва тараққиёти жамият тараққиётини тезлаштирувчи омил сифатида ёритилган.