2025/09/29 by Алиев, Анвар
paper · doi:10.34920/2181-8207/2025/3-187
Мазкур мақолада Ўзбекистонда архив соҳаси ва ахборотларни рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда рақамли трансформация жараёнлари ёритилган. Муаллиф ХХ–ХХI асрлар ахборот инқилобларини тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг давлат бошқаруви ва архив тизимига таъсирини очиб беради. Архив соҳасида рақамлаштириш, электрон нусхаларнинг яратилиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг такомиллаштирилиши, давлат хизматларини электронлаштириш, бизнес жараёнларида қоғозбозликни камайтириш ва ахборот хавфсизлиги каби масалаларга алоҳида урғу берилади. Шунингдек, мақолада архив соҳасида халқаро ҳамкорлик, грантлар асосида амалга оширилган лойиҳалар, фуқаролар учун архив хизматларининг соддалаштирилиши ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатила бошлангани кабилар муҳим ютуқлар сифатида кўрсатиб ўтилган. Мақола ахборот жамиятида архив фаолиятининг ўрни ва истиқболлари ҳақида комплекс таҳлил беради ва соҳага оид илғор ислоҳотларни умумлаштиради.