2022/07/20 by Хуррамов, Камолиддин
paper · doi:10.34920/2181-8207/2022/2-010
Ушбу мақолада мутолаа маданиятининг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим ўрни ва унинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида, аҳолини китобхонликка тарғиб қилувчи асосий маскан бўлмиш кутубхоналарнинг ишлаш ва хизмат кўрсатиш принсипларини модернизатсия қилиш, хизмат кўрсатиш ва кутубхонани оммавийлаштиришнинг янги усуллардан фойдаланиши кераклиги ҳақида сўз боради. Бунда чет эл тажрибалари, хусусан Фин тажрибаси мисол қилиб кўрсатилган бўлиб унда кутубхона хизматларининг бутунлай янги форматларини кўриш мумкин. Шунингдек кутубхонани қисман ўзини ўзи молиялаштириш принсиплари ва унинг усуллари ҳақида ҳам гап боради.