2025/05/27 by ОҚЮЛОВ, Омон
paper · doi:10.34920/dhr.2024.4.015
Мамлакатимиз ҳуқуқий майдонида хусусий ҳуқуқий ресурслар амал қилиши шартномалар эркинлиги тамойилига асосланади. Реал ҳуқуқий майдон билан биргаликда виртуал ҳуқуқий майдон вужудга келиши хорижий ҳуқуқий ресурсларни мамлакатимизда қўлланиши учун қулай шароитлар яратди. Шу муносабат билан муаллиф виртуал ҳуқуқий майдонга илмий дефиниция таклиф этади. Унда виртуал ҳуқуқий майдоннинг барча атрибутлари қамраб олишга ҳаракат қилинган. Мамлакатимиз ЖСТга аъзо бўлиши учун хорижий хусусий ресурслар ва миллий ҳуқуқий ресурслар ўртасида уйғунлик бўлиши зарурлиги таъкидланади. Айниқса, англо-саксон ислом молияси конструкцияларини мамлакатимизда қўллаш масалалари таҳлил этилади. Айни пайтда хорижий ҳуқуқий ресурслар, умуминсоний қадриятлар ва мамлакатимиз миллий манфаатларига зид бўлмаслигига алоҳида урғу берилади.