2023/05/03 by ТУРАБОВ, Б.Т.
paper · doi:10.34920/eif/vol_2022_issue_8_4
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш ҳамда давлат бошқарувида молиявий назоратнинг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти бўйича амалдаги ҳолат, фармон ва қарор лойиҳаларида назарда тутилган таклифлар ҳамда Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси фаолияти бўйича 2018-2024 йилларда ривожланиш стратегияси ўрганиб чиқилган. Давлат молиявий назорати билан боғлиқ муаммолар келтирилган ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар берилган.