2025/05/27 by НИГМАТОВ, Комрон
paper · doi:10.34920/dhr.2024.4.021
Мақолада бизнес, шу жумладан трансмиллий корпорацияларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий жавобгарлигини Ўзбекистонда қўллашнинг истиқболлари таҳлил қилинган. Корпорациялар ижтимоий жавобгарлиги концепциясининг халқаро ҳуқуқдаги асосий манбалари ўрганилган. Инсон ҳуқуқлари ва бизнес ўзаро уйғунлигини таъминлаш, халқаро муносабатларда трансмиллий корпорацияларнинг ижтимоий жавобгарлигини кенгайтиришнинг муаммолари кўриб чиқилган. Илмий услублар асосида халқаро тартибга солувчи воситаларнинг айрим илмий-назарий камчиликлари тадқиқ қилинган.