2024/07/05 by ЮСУВАЛИЕВА, Рахима
paper · doi:10.34920/dhr.2023.3.053
Мақолада инсонпарварлик тамойилининг моҳияти, инсоният сиёсий ва ҳуқуқий мафкурасида ушбу тамойилнинг шаклланиши, инсонпарварликнинг ахлоқ тушунчалари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинган. Инсонпарварлик тамойили тушунчасига берилган турли таърифлар, унинг ҳуқуқий тизим, ҳуқуқий муносабатлар, юридик жавобгарлик, судлов ва жазони ижро этиш тушунчалари билан боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада инсонпарварлик тамойили фалсафий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, унинг ҳуқуқий маданият, мафкура ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларига таъсири ўрганилган.