2024/04/05 by Бобожонов, Шавкат
paper · doi:10.34920/2181-8207/2024/1-115
Мақолада XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистонга келган рус, инглиз, француз, немис ва бошқа фотографларнинг ҳудуд тарихий ёдгорликлари, меъморчилиги, этнографияси, ижтимоий ҳаёти ва флора дунёсига доир жамлаган қимматли фотосуратлари ўрганилган. Фотографларнинг ўлкамизга келиши тарихи, фотоколлекциялари ва уларнинг аҳамияти таҳлил этилган ҳамда лавҳалар илмий тавсифланган. Ф.Орде, Пол Надар, Поля Люббе, Гюго Краффт, Е.А.Дмитриев-Мамонов, С.М.Дудин, Готфрид Мерцбахер, Прокудин Горский каби фотографларнинг қизиқишлари, фотосуратларининг мавзувий йўналишлари илмий таҳлил этилган. Фото усталари томонидан олинган суратларнинг илмий қиймати, уларнинг жаҳон музейлари ва кутубхоналарига бориб қолиш тарихи ва ҳозирги кунда сақланиши масалалари очиб берилган.