vix.ing · top · new · best · stats · spec

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ: АҲАМИЯТИ, АСОСИЙ ИЖОДКОРЛАР, XXI АСРНИНГ ЯНГИ ДАЪВАТЛАРИ

2024/05/07 by УДАРЦЕВ, Сергей

paper · doi:10.34920/dhr.2023.3.001

Abstract

Мақолада 1948 йилда қабул қилинган, 2023 йил 10 декабрда 75 йиллиги нишонланадиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳуқуқий тафаккур ривожланишининг якуни бўлгани ҳамда жаҳон мамлакатлари қонунчилигига, айниқса, конституциявий ҳуқуққа жиддий равишда ижобий таъсир этгани кўрсатилган. Муаллиф декларациянинг яратилиш тарихини баён қилгани ҳолда унинг ижодкорлари – Элеонора Рузвельт (АҚШ), Рене Кассен (Франция), Жон Хамфрини (Канада) алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, XXI асрдаги янги даъватлар, жумладан сунъий интеллект яратилиши ва қўлланишини халқаро ва миллий даражаларда ҳуқуқий тартибга солиш зарурати, инсон ва инсониятнинг хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш ва ривожлантиришни таъминлашнинг аҳамияти алоҳида қайд этилган.

Related